Уйланганимга 2 йил бўлади. Ўғлим бор. Шу вақт ичида уйда кўп жанжаллар бўлди. Аёлимга “намоз ўқигин, сабр қилгин” десам бепарво. Онам билан ҳам чиқишмаяпти. Онам 2-гуруҳ ногирони, юраклари яхши эмас, қон босимлари бор. Шу сабабли асабийроқ, лекин озода аёл. Аёлим онамни тушунмаяпти. Бирор ишни чала қилса, “яхшилаб қилинг” деб айтилса, жаҳли чиқади ва гап қайтариб жанжал чиқаради. 3 марта уйига бориб келди, фойдаси бўлмади. 4-жанжалда ўзим кетказиб юбордим. Энди “олиб кетинг” деб телефон қилаяпти. Агар олиб келсам яна жанжал чиқишидан ҳавотирдаман. Талоғини берсам гуноҳкор бўлмайманми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Иложи борича оилани бузмаслик керак. Аёлнинг оиласидагилардан уни йўлга солишда ёрдам сўранг.