«Мазий» эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқликдир. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг истиҳоласи учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, Миқдод ибн Асвадга буюрдим. У Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Закарини ювади ва таҳорат қилади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган. Мазий нажас, шунинг учун ҳам ҳадисда мазий чиққандан кейин закарни ювишга амр бўлмоқда. Мазий чиққандан кейин таҳорат бузиладии. Мазий чиққандан кейин ғусл вожиб бўлмайди. Мазий теккан жойни ювса, кифоя қилади. Кийимни алмаштиришга ўрин йўқ.