Мени тарихга қизиқишим бор. Тарихга оид чет эл ёзувчилари ёзган тарихий роман ва китобларни ўқишга рухсат борми? Акам уйда турган шу китобларимни кўриб, "Расулуллоҳ (с.а.в) Умар (р.а) ни Таврот ўқиб ўтирганларини кўриб, мен сенга бу китобдан ҳам яхшисини олиб келдимку?"(ҳадиснинг аниқ матни ёдимда йўқлиги учун эсимда қолган маъносини хато ва камчилик билан бўлса ҳам ёздим) деган ҳадисларини эшитмаганмидинг?” дедилар. Шу ҳадисни эшитганимдан кейин “ўқисам бўладими ёки йўқми?” деб шубҳаланиб қолдим. Қимматли вақтингизни олган бўлсам узр.