Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Донордан беморга тана аъзоси кочириш

00:00 / 04.04.2009 | eski savollar | 2555
Ас салому алайкум ва раҳматуллаҳи ва баракатуҳ!Аввало сизни моъмин мусулмонларга илм бергувчи, ёъл ёъриқ корсатгувчи уламо қилган Аллоҳ Таолога беҳад ҳамд ва санолар боълсин, шу билан бирга Муҳаммад (с.а.в.) умматига баҳоли қудрат ҳизмат қилаётган сиз азиз устозимизга Аллоҳнинг раҳмати ва ҳидояти барқарор боълсин.Муҳтарам шайҳ ҳазратлари, мен сиздан инсон саломатлигига оид боълган бир савол билан мурожаат этмоқчи эдим. Саволим шундан иборатки, агар бир мусулмон шаҳс, у ҳох аёл боълсин ҳох эркак, соғлом ҳаёт кечириши учун зарур боълган бирор тана аъзоси (масалан, жигари, буйраги) қаттиқ касалланиб оъз вазифасини бажара олмай қолса ва унинг ҳаёти ҳавф остида қолса, бемор шаҳсга бирор донор шаҳс ёки ҳалокат туфайли вафот этган шаҳс вафотидан олдин менинг тана аъзоимни беморларга жарроҳлик ёъли билан кочиришингиз мумкин деб русат берса ё васият қолдирса, беморга донорнинг аъзосини кочириш мумкинми? Бунинг ҳукми исломда қандай ва донор шаҳс қайси динга эътиқод қилиши аҳамиятга эгами? Ҳозирда, айниқса ғарб мамлакатларида, бу жарроҳлик усули қоълланиб келмоқда. Аҳли ислом учун буни қоллаш мумкинми?Сизнинг жавобингиз учун ва мусулмонларга қилаётган ҳизматларингиз учун яна бир бор олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу каби масалаларга қизиқишингиз жуда ҳам яхши. Аммо китоб ўқиб турсангиз яна ҳам яхши бўлади. Бу масалани аллақчон баён қилинган.АЪЗОЛАРНИ КЎЧИРИШ ҲАҚИДААллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1405 ҳ.с. 28 – рабийъус соний – 7 - жумадул улаа (1985 йил, 19 – 28 январ) кунлари бўлиб ўтган саккизинчи мажлисида бир инсоннинг аъзосини олиб ўша аъзоси ишдан чиққан ва ёрдамга муҳтож бошқа инсонга қўйиш ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Бу иш янги тиббий илм ва жиҳозлар воситасида бажарилади.Мазкур масалани кўриб чиқишни Ислом Фиқҳи Академиясидан Робитанинг АҚШдаги ваколатхонаси илтимос қилган эди.Ислом Фиқҳи Академияси бу масала бўйича фазилатли устоз, шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Бассом тайёрлаган илмий баҳсни ўкриб чиқди. Ундаги фикрлар, уламоларнинг айтган гаплари ва далилларини диққат қилан ўрганди.Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:Тирик инсоннинг жисмидан бир аъзони олиб, бошқа бир унга муҳтож инсоннинг ҳаётини қутқариб қолиш ёки асосий аъзоларидан бирининг вазифасини қайта тиклаш мақсадида унга қўйиш жоиз амалдир. Бу билан аъзоси олинган одамнинг инсоний эҳтироми пасаймайди. Бунда катта фойда, яхши ёрдам бор. Бу иш қуйидаги шартлар асосида бўлса, шариатга мувофиқ бўлади:1. Аъзосини бераётган шахс оддий ҳаёти издан чиқадиган равишда зарар тортмаслиги шарт. Чунки, шариат қоидаси бўйча, «зарарни ўзига ўхшаган зарар ёки ундан зиёда зарар билан кетказилмайди». Агар аъзосини тақдим қилган шахсга зарар етадиган бўлса, ўзини ҳалокатга ташлаш бўлади ва бу шариат бўйича мумкин эмас.2. Аъзони бериш ихтиёрий равишда, мажбурлашсиз бўлиши лозим.3. Аъзони кўчириш беморнинг даволаш учун ягона восита бўлиши, бошқа иложнинг имкони бўлмаслиги шарт.4. Аъзони кўчириш ва ўрнатиш одатда муваффвқият билан амалга ошишига ишонч тўлиқ бўлиши керак.Шунингдек, қуйидаги ҳолатлар ҳам шариат бўйича жоиз ҳисобланади:1. Муҳтож бемор учун ўлган одамнинг аъзосини олиш. Ўлган одам шариат таклифдаги ва ўзи тириклигида рози бўлганлиги шарти ила.2. Муҳтож инсонга ҳалол ва сўйилган ҳайвоннинг, зарурат юзасидан бошқаларининг ҳам, аъзосини олиб қўйилса жоиз.3. Инсоннинг ўз жисмидан бир бўлагини олиб ўзига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, териси ёки суягидан бир бўлагини олиб бошқа керак жойига қўйиш.4. Турли маъдан ва моддалардан қилинган сунъий нарсаларни инсон жисмига ўрнатиш ҳам жоиз. Мисол учун, бўғинлар, юракнинг клапини ва бошқаларни.

Топ рейтинг www.uz Openstat