Ассалому алайкум! Устозлар, биздан насияга мол олиб сотиб юборган киши пулни бермай 4-5 ойдан бери бераман деб юрибди. Келаётган кишига нисбатан ёлғон гапириб қарзни ундириб олса бўладими? Насия шарти молни сотиб пулини беришга келишилган.
Ва алайкум ассалом! Бундай ўринда ёлғон гапиришга ҳожат йўқ. Шариат, бориб қўлидаги нарсанини ҳаққи миқдоричасини тортиб олишга рухсат беради. Валлоҳу аълам!