Ассалому алейкум! Мени саволим шуки: мен ўз холамдан 2009-йилда 100.000 сўм пул олганман. Хозирда шу пулни шу қийматда қайтаришим маъқулми ёки ошиқроқ қилиб қайтаришим керекми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шартлашмаган бўлсангиз у киши ҳам ортиғини талаб қилмаётган бўлса, чиройли қилиб қарзингизни адо қилинг. Валлоҳу аълам!