Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туғилиб ўсган уйимга борганимда намозни қаср ўқийманми?

00:00 / 14.02.2007 | eski savollar | 5990

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари!!! Мен асли наманганликман. Оилам билан икки йилдан буён Тошкентда яшаяпмиз. Ҳар ойда онамни кўриш учун ўз туғилиб ўсган шаҳримга ва уйимга бораман. Агар намоз вақти йўлдалигимда тўғри келса фарзини қаср қилиб ўқийман. Туғилиб ўсган уйимда ҳар доим тўрт беш кун тураман. Шу пайтда, яъни онамни уйида турганимда ҳам намозларимни фарзини қаср қилиб ўқишим керакми? Ёки тўла ўқисам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!!!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Агар Намангандаги уйда сизнинг алоҳида туришингиз учун ҳамма шароит бўлса, ўша ердан бошқа ерга тушишга эҳтиёж йўқ бўлса. Бошқача қилиб айтганда худди ўз уйингизга боргандек борадиган бўлсангиз, намозни тўлиқ ўқийсиз. Буни «Фатавойи оламгирия»да айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat