Мен Европада ўқийман. Мен билан бирга Африкалик ва Эквадор давлатидан болалар ўқишади. Яқинда Аллоҳга шукурлар бўлсин, ажойиб ҳодиса юз берди. Менинг намоз ўқиётганимни кўриб Африкалик ва Эквадорялик иккита бола ислом динига қизиқиши борлигини айтди ва мен уларга ислом дини ҳақида сўзлаб бердим.Анча вақт ўтгандан кейин Африкалик бола ислом динини қабул қилди алҳамдулиллаҳ. Эквадорялик бола ҳафа ҳолда олдимга келиб, у ислом динига кириш тўғрисида ота-онаси билан гаплашганини, улар рози бўлишмаганини айтди ва ҳафа бўлиб “қабул қила олмайман” деди. Лекин у менга “қабул қила олмасамда, мен Аллоҳнинг бирлиги ва Муҳаммад алаҳиссаломнинг ҳақ пайғамбарлигига ишонаман” деди. Энди мен Эквадорялик болага қандай йўл тутишни билмай қолдим. Бу ёғига нима қилсам бўлади? Илтимос, шулар ҳақига дуо қилиб қўйинг, Эквадорялик бола ҳам Ислом динини қабул қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Яхши гапириб, яна кўпроқ маълумотлар тақдим қилинг. Аста секин Аллоҳ таоло қалбини очиб, Исломни қабул қилади, иншаАллоҳ.