Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойида оғиз очишдан олдин икки марта азон айтиш

14:00 / 19.01.2015 | Ahmadzhon Nasriddinov | 5560
Рамазон ойида оғиз очиш вақтида шомга азон айтилиб, кейин оғиз очиб, беш олти дақиқа овқатланиб, кейин шом намозини ўқидик. Шунда мен, “азон намоз учун, аввал оғиз очилади, кейин азон айтилиб, уч оят миқдор муддат ўтиб, такбир туширилади” десам, бир мулло бобо “бўлмаган гап бу, авваллари Абу Ханифа р.а. даврида рамазон ойида иккита азон жорий қилинган. Бири оғиз очиш учун, токи уйдаги аёллару кампирлар ҳам эшитиши учун, иккинчиси шом намози учун. Бунга далилим бор”деб айтдилар. Шу тўғрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг ҳам, "мулло бобо"нинг ҳам гапларингиз нотўғри. Қуёш ботгандан аслида намоз учун азон айтилади. Рўзанинг очиш вақти ҳам ўша вақт бўлганидан бу оғиш очишга ҳам белги бўлади. Олдин оғизни очиб, кейин намоз ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat