Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

иймон ўзгариши

00:00 / 12.04.2009 | eski savollar | 2704
ассалому алайкум, ҳазрат. сизга ҳаётда учраган воқеа ҳусусида бир саволим бор эди. бир одам умр бо'йи одамларга яҳшилик қилди, беш вақт намозни о'қиди, о'зи эса қийналиб яшади. қариб одамларга ёрдами тегмай қолганда одамлар унга ҳатто салом ҳам бермай қо'йишди. у одам ҳозир қо'й боқиб юради. бир амалдор уни ко'чада қо'йлари билан ко'риб қолиб "ана энди ишингизни топибсиз" деб кулган. ҳатто 40 ёшлардаги қариндоши маст ҳолатда уни ҳаммани олдида масхара қилган. илгариги "яқин до'стлари" ҳам юз ко'рмас б-б кетган. у кишини фарзандлари россияда о'либ кетди. бориб олиб келишга қурби етмади. шундан со'нг у одам г'алати б-б қолди. одамларга гапирмайди. намозга беэ'тибор б-б қолди. ҳалиям қо'й боқиб юради. соқолларини пайг'амбаримиз сав буюрганларидек қо'йиб юради. мен у билан гаплашганимда ба'зи гаплари г'алати туюлди. м: "мен қо'йларимни ҳаёлимда чапга бурилишини чин дилдан истасам қо'йларим чапга бурилади. Оллоҳ мени югуравериб чарчаганимни билиб раҳми келган бо'лса к-к". ҳадис, ислом илми, ақида то'г'рисида гап очсам "қо'й-э шу гапларни, ҳаммаси олди қочди гаплар" дейди. (астаг'фируллоҳ) энди ундан 3 ҳовли нарида бир бой қо'шниси бор. у одам умр бо'йи одамларга қаттиқ озор бериб келди. катта пулларни о'г'ирлик, пораҳо'рлик б-н о'злаштирди. фарзандларни тошкентга катта катта ишларга жойлаштирди. битта фарзанди японияда о'қимоқда. о'зи эса ҳажга бориб келди. шундан со'нг 5 маҳал намоз о'қийди.бу икки одамдан қай бири Аллоҳ олдида мартабаси улуг'? оҳирги амал ҳал қилувчи эканини ҳисобга олсак иккинчи одамни мартабаси Аллоҳ олдида мартабаси улуг' бо'лади, шундайми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буни Аллоҳ таоло билади. Сиз билан мен билаолмаймиз ва билишга буюруқ ҳам олмаганмиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat