ассаламу алайкум устоз шайҳ ҳазратлари. отган сафарги саволимга қалбимиз истаган жавобни олдик раҳмат сизга. бу сафарги саволим озими касбимга алоқадор. ман ҳозирда америка қошма штатларида турли ширинликлар ишлаб чиқарадиган фабрикада ишлайман. маҳсулотлар уни сотиб олиш учун бизнинг фабрика билан шартнома тузган шаҳардаги савдо доконларини олдиндан қилган заказлари бойича таёрланади.миқдор ҳам шунда белгиланади. лекин маҳсулотни таёрлаш жараёнида бир қутига дейлик 100 та нарса солиниши керек болса базан менинг айбим базан теҳника айби билан 99 та ёки ҳатто 101 ҳам тушиб қолиши мумкин. шу ҳолатта ман заказчиларни ва ёки фабрикамизни ҳаққига путур етказган боламанми. умума уларни миқдорини тез тез ишлаш жараёнида санаб отиришга имконим ҳам болмайди.авобингиз учун олдиндан раҳмат.ишларизга АЛЛОҲдан барака тилаб...ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз мазкур хатони бепарволик сабабидан ёки қасддан қилмаган бўлсангиз, гунҳкор бўлмайсиз.