2 ёшгача бўлган болаларга давлат томонидан пул берилади. У маҳалла комитети тарафидан, аниқроғи маҳалла раиси тўғрилаб беради. Тўғрилаб бергани учун бир ойлик пулини ўзига олиб қолади. Бўлмаса тўғрилаб бермайди. Биз шу пулни беришга мажбурмиз. Шу берган пулимиз порага кирадими ёки пора эмасми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Пора. Маҳалла раиси ўғри ва муттаҳам. Гўдакнинг ҳаққини еган ҳаромхўр! Уни давлат идораларига ушлаб беринглар.