Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик ва ақийқада келишиш

10:36 / 04.08.2022 | Mirolim | 988

Ассалому алайкум! Қурбонлик ва ақийқа қилишда, ҳайвонни сўйиб, кейин гўштини тортиб, ўшанга яраша пул берса, сўйилган ҳайвон қурбонлик ёки ақийқа ўрнига ўтмаслигини билдим. Лекин агар аввалдан келишув қилиб, пулини сўйгандан кейин берсачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қўйни аниқ нархга тўлиқ сотиб олиб, ўзиники қилиб бўлиб, сўйиб сўнгра пулини берса жоиз. Аммо “Қўйни сотиб олдим, сўйгандан кейин гўштига қараб нархи аниқ бўлади” деса савдо ҳам қурбонлик ҳам дуруст эмас. Чунки бунда нарх номаълум бўлгани учун савдо фосид бўлган ва қўй сотувчининг мулкида қолган. Қурбонлик эса бировнинг қўйини сўйиш билан адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat