Мен Аллоҳни зикр қилиб, У ҳақда тафаккур қилганимда ва ўзимни қилган гуноҳларимни эслаганимда, ўзимда Аллоҳдан қўрқиш ҳиссини сезаман. Кейин бирдан ўзимда "Ана мен Аллоҳдан қўрқаяпман, бу яхшиликка" деган фикр ўтади. Яъни қўрққанимни ўзим сезаман. Мендаги қўрқинч ҳисси ҳақиқиймикан ёки "Руҳий тарбия" китобингизда ёзилганидек "Ихлосим ихлосга зор"микан?