Менинг 3 қиз фарзандим бор. Фарзандлар Аллоҳнинг бизга берган омонати. Ота-она 1-ўринда тарбияси билан шуғулланиши керак деб ўйлайман. Ўзим ҳам ҳижобга кирганимга кўп вақт бўлмади. Илмим ҳам оз. Лекин қизларимга қўлимдан келганича Ислом дини ҳақида маълумот бериб, уларга диний тарбия беришга ҳаракат қилмокдаман. Аллоҳга шукр қизларим билан 5маҳал намоз ўқиймиз. Катта қизим 12 ёшда Ислом мактабига бердик. У мактабда дунёвий илм билан бирга Қуръондан сураларни ёдлашни, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайхи ва салламнинг ҳадисларини, араб ва инглиз тилларини ўрганмоқда. Турмуш ўртоғимни қанчалик уринмайлик намоз ўқишга бошлай олмадик. У инсонни кўпроқ бу дунёнинг орзу ҳаваси қизиқтиради. Шу сабаб “ҳаммасини ташлаб ўзимизнинг юртга кетамиз” деяптилар. Чунки юртимизда ишлари яхши эди. Устоз қандай маслаҳат бера оласиз. Қизларимизни ҳаммасини шу мактабга бериб таълим олишгани маъқулми ёки ортга кетсак шундай мактаб топса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳар бир фарзанднинг, жумладан қиз фарзанднинг тарбияси муҳим, орзу ҳавас аҳамиятсиз нарса. Бенамоз одам ҳар хил гапни гапираверади.