Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамгарчилиги йўқ одамлар ҳақида

09:46 / 22.09.2014 | ak10mal | 2685
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Баъзи инсонлар бор, фақат иши тушсагина йўқлаб қолади, агар сизнинг унга ишингиз тушса ўзини топиб бўлмайди. Яна бир мисол, баъзан танишлар билан футбол ўйнаймиз деймиз ва футбол майдони эгаси билан олдиндан келишамиз. Лекин айтилган вақтда баъзилар келишмайди, келишмасаям майли телефонни умуман кўтаришмайди ва қайтиб телефон қилиб сабабини олдиндан айтиб қўйишмайди ҳам. Оқибатда эса, биз майдон эгасининг олдида лафзсиз бўлиб қоламиз ва маълум пулга куйиб қоламиз. Эртаси куни кўришиб қолганда эса, ҳеч нарса бўлмагандек тиржайб тураверишади, умуман виждон, одамгарчилик деган нарса йўқ. Жуда муғомбирона иш юритишади. Агар пуллик иш бўлса, сизни ернинг тагидан бўлса ҳам топади. Аксинча бўлса, телефонни бировга бериб ўзини "йўқ" дедиртириб юборади. Дўстлик, ваъдага вафо, лафз деган тушунчалар йўқ. Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, бундайлар билан бутунлай алоқани узиб юборса бўладими? Ёки қандай муомала қилиш керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввал огоҳлантириб, ўзгармаса, тарк қилса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat