Сизга икки дунё саодатини тилаб қуйидаги саволни беришга ижозат сўрайман. Мен иншаАллоҳ никоҳланиш арафасидаман, бизнинг оилада акам, укам ва мен топганимиз ўртада, сеники меники йўқ. Бизнинг одат бўйича, икки ёш унаштирилганда бўлғуси келинга тилла тақинчоқ берилади ва бу ўз ўрнида маҳрга ҳисобланади. Ўша тилла тақинчоқ акамнинг пулидан олинган эди. Акам ҳеч қачон буни қарз ҳисобламайди. Мен шу маҳрдаги тақинчоқ учун акамдан қарздор бўламанми?