Мен 10-синфлигимда, 2 йил олдин, мактабимиз китобхонасидан "Таврот" номли китоб олгандим. Ўша пайтда бу китоб ҳақида билмас эдим, кейин ўша пайтда 18-20 саҳифа ўқигандим. Билмадим у китоб Қирғизистонда чиққан шекилли. У китоб ҳозир ҳам уйимизда турибди. Ўша 2 йилдан бери ўқиганим йўқ. Бу китобни нима қилсам бўлади, мактабимиз китобхонасига қайтариб берайми? Ёки нима қилай, шуни маслаҳат беринг! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!