Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташаккурнома

12:23 / 29.09.2014 | محمد علي | 2265
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз сизнинг машаққатли меҳнатингиз самараси бўлган китобларингизни жуда ҳам севиб ўқийман ва ўзим ўқиб бўлган китобларни ёнимдаги дўкончиларга ўқишга бериб тураман, улар ҳам катта қизиқиш билан ўқишади. Барчамиз сиз азиз устозимизни жуда ҳам ҳурмат қиламиз. ИншаАллоҳ сизни суҳбатингизни ҳам олиб қоламиз, деган умиддамиз. Устоз, фолбинлик ҳақидаги китобингизни бир аёл дўкончига ўқигани берган эдим, у аёл бу китоб жуда ҳам қаттиқ таъсир қилганини ва иншаАллоҳ ҳеч қачон фолбинларга бормаслигини айтганди. Жуда ҳам таъсирланиб кетдим. Чунки у аёл авваллари тинмасдан фолбинларга қатнар эди. Устоз, биз сизга қанча раҳмат айтсак шунча кам, сизни бизларга устоз қилиб берган Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин. Устоз, агар бирорта саволларимиз билан сизни ранжитган бўлсак, бизларни маъзур тутинг ва илтимос сиздан, биз шогирдларингизни дуо қилинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саломат бўлинглар!

Топ рейтинг www.uz Openstat