Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қилаётган яхши амалларингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Устоз, қўшним бизларникига чиқиб сипурги бериб туришликни илтимос қилди. Мен бергандим "ерга қўй, бўлмасам урушиб қоламиз, ирими шунақа" - деди. Алҳамдулиллаҳ, мен иримларга ишонмайман, шунинг учун қўлимда бердим. Бир оздан сўнг қайтариб олиб чиқиб берди ва ерга ташлаб кетди. Мен уни ердан олиб уйга олиб кириб жойига қўйдим ва "хато иш қилиб қўймадиммикан?" - деб ўйлаб қолдим. Бу ишим билан мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Агар бу ишим билан гуноҳ қилган бўлсам каффороти учун нима қилишим керак? Устоз дуо қилинг Аллоҳ илмимни зиёда қилсин ва ибодатида қоим қилсин.