Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуёш ерни атрофида айланадими?

15:56 / 05.10.2014 | Abdulloh | 6874
Қуйидаги оятни қандай тушунса бўлади? «Қуёш ўз истиқрори томон ҳаракатланур. Мана шу Азиз ва Билувчи зотнинг ўлчовидир» (Ясин 38). Қуёш ер атрофида айланадими? Баъзи бир интернет саҳифаларда «Фалакиётшунослар (астраномиклар) айтганидек, ерни қуёш атрофида айланиши куфрий эьтиқоддан деб қаралади" деган қовлларни ҳам ўқиб қоламиз! Юқоридаги оятни далил қилишябди! Бизга тўғри эътиқодни тушинтирсангиз! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ер қуёшнинг атрофида айланиши ҳақиқат, шу билан бирга қуёш ҳам ҳаракатланиши ҳам ҳақиқат. Китоб ўқиганингизда бу саволни бермаган бўлар эдингиз. Буни аллақачон ўз тилимизда баён қилинган. 38. Қуёш ўз истиқрори учун юрадир. Бу ўта иззатли, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир. Қуёш ҳам Аллоҳ таолонинг Бирлигига ва Борлигига, ҳар бир нарсага қодирлигига, жумладан, ўликларни қайта тирилтиришга ҳам қодир эканига бир оят-белгидир. Оятда қуёшнинг яратилиши, унинг улканлиги, таратиб турган зиёси ва бошқа хусусиятлари ҳақида эмас, балки ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда. Авваллари олимлар «Қуёш жойида собит туради, бошқа сайёралар унинг атрофида айланади», – деб айтар эдилар. Кейинги кашфиётлар қуёш ҳам ҳаракат қилишини кўрсатди. Фалакиёт илми олимларининг айтишича, қуёш бир сонияда ўн икки мил тезлик ила ҳаракат қилар экан. У ўзига истиқрор қилинган манзил ва вақт томон доимий ҳаракатда экан. Фалакиёт илми яқиндагина кашф этган бу улкан ҳақиқатни Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср илгари бир қисқа оятининг ярмида айтиб ўтган экан. Хўш, шундай улуғ бир сайёрани ўз истиқрори томон жорий қилиб қўйган Зот ўлганларни қайта тирилтира олмасми?! «Бу ўта иззатли, ўта билувчи Зотнинг ўлчовидир». Аллоҳ Азийздир. Барчадан ғолибдир. Ҳар бир нарсага қодирдир. Ўта билувчи Зотдир. Қуёш ўша Зот тақдир қилган жараёнда ҳаракатланади. Шунинг учун у ўз вазифасини бекаму кўст адо этиб турибди. Худди ўша Зот ўлганларнинг қайта тирилишини ҳам тақдир қилиб қўйган, вақти келганда, бу иш ҳам бекаму кўст адо этилажак.

Топ рейтинг www.uz Openstat