Мен бу йил қурбонлик қилмоқчи эдим. Элга зиёфат қилиш имкониятим йўқ бўлиб турибди. Бу қурбонлик гўштини учдан бирини олиб қолиб қолганини тарқатиб юборсам бўладими? Ёки тенг ярмини олиб қолайми, қайси бири тўғри?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Учдан бирини тарқатинг. Учдан бирини олиб қўйинг. Учдан бирини енг.