Ваалайкум ассалом! Албатта эгасига беришингиз керак. Аслида ундай қилмаслигингиз керак эди. Чунки масжид кир пуллардан пок бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлишидан аввал Каъбани сел олиб, деворлари ёрилиб кетди. Шунда Қурайш маслаҳат қилиб уни бузиб қайта қуришга келишишди. Масжид қурилишида фақат покиза пул ишлатилишни шарт қилинди. Маблағ Каъбани аслий ҳолида қуришга етмади. Шунинг учун Каъбанинг ёнидан бир қисми ажраб қолди. Ҳозирги кунда у жойни Хатийм деб номланиб, пастроқ қилиб девор уриб қўйилган. Бошқа масжидларнинг ҳам ҳукми шундай. Унга ҳаром нарсаларнинг савдосидан келган, зинодан топилган, пора, қиморлардан топилган, фолдинлик каби ҳаром ишлардан топилган, шунингдек кўчаларда тушиб қолган пулдан ҳам аралаштириш мутлақо жоиз эмас. Фуқаҳолар бундай масжидда намоз ўқиш макруҳ деганлар. У макруҳдан мурод макруҳи таҳримий ҳисобланади. Валлоҳу аълам!