Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна нима қилсам бўлади

12:15 / 02.06.2020 | Muhammadamin | 1697

Ассалому алайкум! Ёшим 28 да, болалигимдан бошлаб намоз, Қуръон ўқиман, лекин хеч амал қилмаган эканман. Хозир Аллоҳга бехисоб шукур анча тушуниб етдим, авваллари рўза тутмаганман хозир рўза тутяпман кун ора тахажжуд ўқийман. Аллоҳдан кечирим сўраб истиғфор айтаманмусиқа тингламиман, иғво қилмасликка, бировни дилини оғритмасликка астойдил харакат қиламан, лекин ичимда нимадур барбир хеч тинчлик бермайди. Аллоҳ аввалги гунохларимни кечирадими йўқми деб қўркиб кетаман ёки бу шайтоннинг ишими билмиман. Марузалар эшитсам мўмин бўлмаган инсон бундай ишлар қилади деб ёмон нарсаларни гапиришса ман шунақа қиламан ман жаннатга киролмиманми деб йиғлайвераман. Тўғриси кимдан маслахат сўрашни билмадим яна нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноумид бўлиш шайтоннинг иши. Сиз Аллоҳнинг азобидан қўрқиш билан бирга, раҳматидан умидвор бўлишни ҳам ўрганинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat