Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Об-ҳавони олдиндан айтиш

00:00 / 23.04.2009 | eski savollar | 4693
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари! Мен қишлоқ жойида яшайман. Пахта экиш ишларини бошлаш тадоригини коъриш хамда экилгандан кейин унинг яхши униб чиқиши (коъкариши) учун камида 5-7 кун давомида қуёшли иссиқ кун муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли яқин 1 ҳафтанинг об-ҳавоси то'г'рисида маълумотни ба'зи интернет сайтларидан (ҳттп://погода.маил.ру... га оъхшаган) олиб, улардаги маълумотни бир илмий тахмин хисоблаб Оллоҳдан қоълай об-ҳавони со'рашни унутмаган холда иш бошлаш ёки оъша маълумотларда ноқоълай об-ҳаво коърсатилган бо'лса ишни бошламасликда ақийдавий хато ёъқми? (Айтмоқчиманки, бу нарса кимларнингдир ғайбни билишларини тасдиқлаш эмасми?) Жавобингиз учун рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бунда ғайбни билишнинг тасдиғи йўқ. Ҳавонинг туруми ҳақидаги маълумотлар бор нарсани илмий тарздан ўрганиб қилинадиган тахминлардан иборатдир. Бунга барча уламоларимиз иттифоқ қилишган. Ҳозирда барча мусулмон ўлкаларда кундалик об-ҳаво маълумотлари бериб борилади. Уларда, “тахминларга кўра, Аллоҳнинг машиъати ила...” иборалари ишлатилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat