Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чети учган идишлар

06:43 / 31.03.2016 | Muhammad Mustafo | 2421

Ассалому алайкум! Устозлар, бизнинг уйдагилар: «Чети учган чинни, пиёла ва шунга ўхшаш идишларда овқат, чой еб-ичиб бўлмайди», деб айтадилар. Бу гапни динимизга алоқаси борми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيّ قَالَ نَهَى رَسُولُ اللّهِ صَلّى اللّهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ عَنْ الشّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ وَأَنْ يَنْفُخَ فِي الشّرَابِ 

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар". (Cунани Абу Довуд).
Уламоларимиз бундай идишда бир неча зарарлар борлиги учун ҳам “ундан истеъмол қилиш дуруст эмас” дейишган.
1-сувдаги барча кирликлалар(микроб) учган жойга ёпишиб олади.
2-сув ичмоқчи бўлган одамни табиатини бироз хира қилади.
3-чанқаган одам шошиб ўша жойдан ичиб олади.
4-учуқлик идиш айбли ҳисобланиб, ҳар бир айбли нарсада барака бўлмайди.
Солиҳ салафларимиз айбли нарсани сотиб олаётган кишини кўриб, “Бундай қилмагин. Аллоҳ ҳар бир айбли нарсадан баракани олиб қўйганини билмайсанми” деган эканлар. 5-учуқли идиш шошилган кишини жароҳатлаб қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat