- Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар бир ёмонликдан тийилишга ҳаракат қилиш керак. Иш бўлиб ўтганидан кейин эса ибрат ҳам олиши керак. Аммо “агар, агар, агар” деган гаплардан сақланиш керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар(сўзи) шайтоннинг ишини бошлайди” деганлар. Албатта эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!