Ассалому алайкум! Саволим имомликга ният килиш хакида, бу хакидаги саволларга берилган жавобларни окиб чикдим. Бирок бир китобда 1 жумлага дуч келиб толик тушиниб юбормадим, илтимос ёрдам бериб тўғри ва толик жавоб берсангиз. Пасда китобдан олинган жумлани озгартирмаган холда юбораман. << Аёллар имомга иқтидо қилганда имом уларга имом эканини ният қилмаса, аёлларнинг намози дуруст бўлмайди. Имом ўзига иктидо қилган аёлларга имомликни ният қилганида аёл билан ёнма-ён ва унинг орқасида сафда турган кишиларнинг намози бузилади. Агар имом ўша аёлга имомликни ният килмаган бўлса, унда аёлнинг намози бузилади.>>
– Ва алайкум ассалом! Аёллар бир имомга иқтидо қилиб эркаклар билан бир сафда ёнма-ён туришлари жоиз эмас. Агар шундай қилсалар ва имом аёлларга имом бўлишни ният қилган бўлса уларнинг ёнидаги ва ортидаги (агар бўлса) эркакнинг намози бузилади. Ният қилмаган бўлса аёлларнинг иқтидоси дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!