Ассалому алайкум! Мен Фарғона вилоятиданман, менинг асосий ишим тошкентда. Хафтанинг 6 куни тошкентда 1 куни ўз уйимда ўтади. Мен намозларимни қай тариқа адо этаман? Қаср қилибми ёки хаммасини ўқийманми? Тошкентда арендада тураман, намозни адо этишга хамма шароитларим бор.
– Ва алайкум ассалом! Сиз Тошкенда ва йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Уйингизда тўлиқ қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!