Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Севиш ҳақида

07:07 / 28.10.2014 | Mubinulloh | 6807
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен бир одамдан севги ҳақида сўралганида унинг: “номаҳрамни севиш ҳаром” деганини кўрдим. Мен эса “исломдан четга чиқмаган ҳолда севиб, совчи қўйиб уйланса бўлади” дедим. У “далил келтир” демоқда. Мўмин одам шеригининг хатосини тузатиши керак. Шунинг учун қимматли вақтингизни шу бемаъни савол билан олишга мажбур бўлдим. Бунинг учун маъзур тутинг Ҳазрат! Ҳамма жавобларингизнинг ҳар бир ҳарфига Аллоҳ ажру ҳасанотлар берсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Севиш ғойибдан, яъни ўзи билан ёлғиз қолмай, шариатга хилоф иш қилмай фақат фикр орқали бўлса, жоиз. Аммо бугунги кундаги "севишлар" бирга юриб, бирга туриб, баъзи вақтларда зино қилиб юриб бўлади. Шунинг учун эҳтиёт тарафини олиб "севиш"ни никоҳдан кейин бўлгани афзал дейилади. Никоҳдан олдинги ҳолатни "ёқтириш" дейилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat