Савдо маслаҳати хизмати кўрсатиш мақсадида идора очмоқчиман. Яъни, мутахассисларни жалб қилиб, ҳақ олиш эвазига харидорлар талаби, бозор ҳолати, иқтисодий ва сиёсий вазият, об-ҳаво каби омиллар таъсирини ҳисобга олиб, тахминлар асосида қайси маҳсулотларни олиб-сотиш, қайсиларини мавсумий сақлаш каби маслаҳатлар бериш ишини ташкилламоқчиман. Шу ишни қилса жоизми? Умуман ҳалол соҳадаги консультациялар эвазига ҳақ олса жоизми?