Оилада 4 ўғил ва 3 қизмиз. Афсуски, ўз вақтида мерос тақсимот қилинмаган. Ҳозирда шуни ҳал қилишга бел боғлаганман. Қизлар узатилган, икки ўғил алоҳида уй-жойли бўлишди. Ўғиллар улушдан воз кечишган. Ота-онамиздан қолган уйда икки ака-ука яшаймиз. Лекин ота-онамиз вафотидан кейин ҳовлида қолган икки ўғил ҳам кўп уйларни янгитдан қурганмиз ва ҳовли кўриниши ва қиймати тубдан ўзгарган.
1) Мерос қолган даврдаги уйнинг ҳолатини қандай қилиб баҳоланади - ота-она оламдан ўтган даврдагиними ёки бугунги кундагиними?
2) Акамнинг бу тақсимотларни амалга оширишга хуши йўқ. Жуда кўп тушунтирдим-нафи сезилмаяпти, фақат орқага суряпти. Шу ҳолда меросхўр қизлар олдидаги қарзнинг ўзимга тегишли қисмини бериб рози қилсам бўладими, мен ўз мулкимни ҳалоллаб оламанми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Ота-она ўтган даврдаги.
2. Ҳаммага айтиб, илмли одам аралашуви билан қилсангиз бўлади.