Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

СУННАТГА КУРА КУНДАЛИК КУРЪОНДАН ВАЗИФАЛАР

00:00 / 28.04.2009 | eski savollar | 2813
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ!Сизга айрим саволлар ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1. Хурматли устоз! Мен Куръонни тажвид билан укишни урганиб олдим Аллохга шукр. Ёдлаганларимни устоздан хам утказиб олмокдаман. Пайгамбаримиз (с.а.в) ва уларнинг сахобалари (р.а) кундалик Куръондан вазифалари булган деб укигандим. Хурматли устоз Пайгамбаримиз (с.а.в) уз умматларига тавсия килган ва узлари хам доимий равишда укиб юрган Куръондан вазифаларини айтиб берсангиз. Буларни билиб олиб суннатга амал килиб, укиб юришни йулга куйган булардим.2. Узбекистон Мусулмонлари Идораси раиси, муфтий Усмонхон домла Алимовнинг "Сураган эдингиз" рисоласида Куръонда хукми ва тиловати хам мансух булган оятлар борлигини укиб колдим. Лекин у ерда булар кайси оятлар эканлиги ёзилмаган. Хурматли устоз, хукми ва тиловати хам мансух булган оятлар кайсилар ва уларни тиловат килиш хукми кандай?3. Суфи Оллоёрнинг "Маслак ул муттакийн" китобида Имом Аъзам (р.а)дан ривоят киларок: у киши 20 йил тахоратда бармокларини учидан хилол килиб намоз укиганликлари, сунгра маълум булишича Сарвари олам (а.с) тахоратда бармокларини тубидан хилол килганликларини билиб коладилар ва ушандан тахорат килиб укиган 20 йиллик намозларини казосини укидилар. Саволим шундан иборатки, илм ва таквога каттик амал киладиган киши хам утмишдаги казо намозлари билан бирга хато ва камчиликлар билан укилган фарз намозларини хам бошкатдан казосини укиса буладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Тонгда Ёсинни, Куннинг ўртасида Амма сурасини ва кечаси Таборакни ўқиш тавсия қилинади. Ҳар куни бир порадан ўқиб, бир ойда бир хатм қилиш жуда яхши.2. - Оятнинг ҳукми ва тиловати баробар насх бўлиши.Бу тақсимга кўра бир оят нозил бўлиб, у орқали шаръий ҳукм собит бўлади. Кейинроқ, оятнинг тиловати ҳам, у орқали собит бўлган шаръий ҳукм ҳам насх бўлади. Яъни, оят тиловат қилинмайдиган ва унинг ҳукмига амал бўлмайдиган ҳолат юзага келади.Бу хилдаги насхнинг жоизлиги ким айтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо уни насх ҳақида сўз юритган барча китобларда зирк қилинади. Уларнинг асосий далили қуйидаги ҳадиси шарифдир.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Қуръонда нозил қилинган нарсалардан, ўн маълум эмизиш ҳаром қилиши эди. Сўнгра улар беш маълум билан насх қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида улар Қуръондан ўқилаётган нарсалар ичида эди». Икковини Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари ушбу ривоятга амал қилиб, шаръий эмизиш собит бўлиши учун беш марта тўйиб эмиш керак, дейишган.Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари эса, бу ривоят ўта мушкил ривоят, дейишган. Чунки, Қуръонда ўн эмиш ҳақида ҳам, беш эмизиш ҳақида ҳам ҳеч қачон оят бўлмаган. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ўқилиб турган бўлса нима учун ҳозир ўқилмайди? Бунга ўхшаш саволлар жуда ҳам кўп. Агар бу ривоятда айтилган маънода Қуръон ояти бор эди, дейилса Қуръонга ўзгариш киритилган бўлиб қолади. Бу эса ботилдир. Иккинчидан, бу оҳод хабар, у билан Қуръон собит бўлиши мумкин эмаслиги аён.Уламолар ушбу ривоят ҳақида кўп баҳс юритишган. Охири ушбуга ўхшаш иборалар ўша вақтда саҳобаларнинг ўзларига маълум нарсалар бўлган. Лекин ҳозирда тушиниши қийин масала, деган хулосага келганлар. Бу борада айтилиши мумкин бўлган маъно Оиша розияллоҳу анҳо ўзларини бу гаплари ила мазкур масаладаги насх Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларига яқин вақтда бўлган ва кўпчилик уни билмай қолган деган фикрдир. Агар диққат билан назар солинадиган бўлса, насхнинг ушбу қисмини айнан мана шу ривоят учун ташкил қилингани англанади. Бас, бу гапни кўпайтирмаган маъқул бўлади.3. - Сиз айтган китобда келган гап илмий асоссиз гап. Имом Аъзамдек улуғ олим йигирма йил оддий бир масалани билмай юриши ақлга тўғри келмайди. Бу гап бошқа бирор китобда йўқ. - Намознинг қазосини ўқиш илм ёки тақвога эмас, тарк қилиш ва хатога қараб бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat