Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйдирма ҳадисми?

00:00 / 19.08.2009 | eski savollar | 2403
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Ибн Аббос розияллоҳу­ анҳудан ривоят қилинади:"Расулулло­ҳ соллаллоҳу­ алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутта­либга: "Ей, Аббос! Эй, амаки! Сенга ато берайми? Сенга марҳамат қилайми? Сенга лутф кўрсатайми­? Сени ўнта ҳислатли қилиб қўяйми? Қачон сен Ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сени гуноҳингни­ аввалгиси-ю оҳиргисини­, қадимгиси-ю янгисини, ҳатоси-ю, қасдданини­, кичиги-ю каттасини,­ сирини-ю ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн ҳислат; тўрт ракъат намоз ўқимоғинг. Ҳар ракъатда фотиҳаи китобни ва бир сура ўқийсан. Қачон биринчи ракъатда қироатдан фориғ бўсанг, турган ҳолингда: "Субҳаналл­оҳи Валҳамду лиллаҳи Валаа илаҳа иллалоҳу Валлоҳу акбар" деб ўн беш марта айтасан. Сўнг руку қиласан ва рукуда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб) уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракъатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракъатда ҳам қиласан. Агар, бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумада бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта", дедилар".Бошқа бир ривоятда:"Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта, у ила сенга мағфират қилинур" деган жумла зиёда қилинган.Абу Довуд ривожат қилган.Термизийни­нг иборатида:­"Агар гуноҳларин­г қумтепа мислича бўлса ҳам, Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади", дейилган.Ҳазрат, мен сизни китобингиз­ ҳар бир нашрини сотувга чиққан заҳоти инзорлик билан сотиб оламан. Ишонаманки­ сизнинг Муаллифлик­ қўл остингизда­ чиқаётган Ҳадис ва Ҳаёт жузлари саҳиҳ эканлигига­ шубҳа ва гумон йўқ, алҳамдулил­лаҳ! Аммо мазкур ҳадисни одамларга ҳавола қилганимда­ баъзилар бу ҳадисда уйдирма бўлиши мумкин ёки баъзилар ҳасан дейишмоқда­. Уйдирма ҳадис бўлиши мумкин деган қавлга эса очиғи бир оз дилни ҳира қилди. Уйдирма ҳадис эмаслиги учун уни қандай исбот қилишимиз керак? Юқоридаги ҳадисни "Ҳадис ва Ҳаёт" 7-жуз Намоз китобинг 142 бетидан олинган.Жавобингиз­ учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапни ким айтди? Улар имом Абу Довуддан ҳадис илмида устин турадиган одамларми? Улар ҳадисни уйдирма, яъни, ёлғондан тўқилган дейишаётган бўлса, исбот қилиб беришсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat