Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идишларни оғзини ёпиш ҳақида ҳадис

20:37 / 25.05.2023 | Abror | 387

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар бор: ”Туннинг бир вақти бор, унда осмондан касаллик (вабо) ёғилади, кимнинг уйида оғзи очиқ идишлар бўлса, шунга тушади” Шунақа ҳадис борми ?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бор. Қуйидагича келади:

أَبُو حُمَيْدٍ السَّاعِدِيُّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِقَدَحِ لَبَنٍ مِنَ النَّقِيعِ لَيْسَ مُخَمَّرًا، فَقَالَ: «أَلَّا خَمَّرْتَهُ وَلَوْ تَعْرُضُ عَلَيْهِ عُودًا»، قَالَ أَبُو حُمَيْدٍ: إِنَّمَا أُمِرَ بِالْأَسْقِيَةِ أَنْ تُوكَأَ لَيْلًا، وَبِالْأَبْوَابِ أَنْ تُغْلَقَ لَيْلًا.

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳу айтади:
«Нақиъдан* усти ёпилмаган бир косада сут келтирдим. Шунда у зот: «Бир чўпни қўйиб бўлса ҳам, устини ёпмабсан-да», дедилар. Кечаси идишларнинг устини ёпишга, эшикларни ёпиб қўйишга буюрилган».

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ رَسُولِ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «غَطُّوا الْإِنَاءَ، وَأَوْكُوا السِّقَاءَ، وَأَغْلِقُوا الْبَابَ، وَأَطْفِئُوا السِّرَاجَ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَحُلُّ سِقَاءً، وَلَا يَفْتَحُ بَابًا، وَلَا يَكْشِفُ إِنَاءً، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ أَحَدُكُمْ إِلَّا أَنْ يَعْرُضَ عَلَى إِنَائِهِ عُودًا، وَيَذْكُرَ اسْمَ اللهِ، فَلْيَفْعَلْ، فَإِنَّ الْفُوَيْسِقَةَ تُضْرِمُ عَلَى أَهْلِ الْبَيْتِ بَيْتَهُمْ». وَلَمْ يَذْكُرْ قُتَيْبَةُ فِي حَدِيثِهِ «وَأَغْلِقُوا الْبَابَ».

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Идишларни ёпинглар, мешларни боғланглар, эшикларни бекитинглар, чироқларни ўчиринглар, чунки шайтон (оғзи боғланган) мешни, (ёпиқ) эшикни ва (усти) ёпилган идишни очмайди. Бирортангиз идишини устига қўйишга бир чўпдан бошқа нарса топа олмаса, Аллоҳнинг исмини айтиб, шундай қилсин, чунки фосиқча* уйдагилар билан қўшиб уйга ўт қўйиб юбориши мумкин».

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: «غَطُّوا الْإِنَاءَ، وَأَوْكُوا السِّقَاءَ، فَإِنَّ فِي السَّنَةِ لَيْلَةً يَنْزِلُ فِيهَا وَبَاءٌ، لَا يَمُرُّ بِإِنَاءٍ لَيْسَ عَلَيْهِ غِطَاءٌ، أَوْ سِقَاءٍ لَيْسَ عَلَيْهِ وِكَاءٌ، إِلَّا نَزَلَ فِيهِ مِنْ ذَلِكَ الْوَبَاءِ».

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Идишларни беркитинглар, мешларни боғланглар. Чунки йилда бир кеча борки, унда вабо тушади. Қайси бир усти очиқ идиш ё оғзида боғичи йўқ мешнинг олдидан ўтса, унга ўша вабодан албатта тушади». (“Саҳиҳи Муслим” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat