Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интернет кафе

20:05 / 30.10.2014 | burxon | 2630
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг хусусий компютер ўйинлари ва интернет клубим бор. Бу ерда ёш болалар 3-5 кишидан жамоа тузиб, 2 жамоа бир бирига қарши ўйин ўйнашади. Ва олдиндан келишиб олишганидек, ютказган жамоа ҳар 2 жамоага, ўйнаган вақтига қараб менга хақ тўлайди. Яъни ютган жамоа умуман пул тўламайди. Саволим шуки, шу тарзда менга тушган пуллар менга ҳалолми ёки йўқми? Ва яна ҳудди шу интернет клубимда мен билмаган ҳолимда, кимдир интернет орқали ахлоқсиз сайтларга кирса, менга ҳам гуноҳи ёзиладими? Айтиб ўтишим жоизки, мен у ерга 2-3 кунда бир кириб тураман, асосан ишчим ишлайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўйинлари фойдали бўлса ва ширатга хилоф бўлмаса, жоиз. Ахлоқсиз сайтларга кирмасликни шарт қилиб қўйишингиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat