Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг саволим қуйидагича: Сизнинг “Форексга шаръан руҳсат йўқ” деганингизни эшитиб қолдим. Мен биржа операциялари бўйича таълим олганман. Менга шуниси қизиқки, акция ва қимматбаҳо қоғозлар билан ишлаш ҳаромми ёки ҳалолми? Шу савол тинчлик бермаяпти. Илтимос, шуни батафсил тушунтириб берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Буни мен деганим йўқ. Бошқа олимлар айтишган. Мен ўрганиб чиқиб, уларнинг гапи тўғрилигига ишонч ҳосил қилдим ва ўзбекчага таржима қилдим. Шариатга мос иш олиб борилса, ҳалол.