Ассалому алайкум! Бомдод вақти тақвим бўйича 5:32 да чиқар экан, лекин 5:10 ларда кун ёришиб кетган бўлади шундай вазиятда кун ёришган бўлсаю тақвим бўйича хали вақт бор бўлса бомдод намозини ўқиса бўладими? Аслида қайси вақт ичида ўқилиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намозининг вақти субҳи содиқ кўринганидан бошлаб то қуёш чиққунича давом этади. Қуёш чиқишидан аввал куннинг ёришиб кетиши намознинг дурустлигига путур етказмайди. Валлоҳу аълам!