Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совчига рад жавоби бериш

21:23 / 06.11.2014 | mqobiljon | 3787
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Мен сизнинг маърузаларингизни тинглаб китобларингизни ўқиб саволларимга керакли жавоблар оламан. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мени кўп ўйлантирган бир масала юзасидан сизга мурожаат қиляпман. Яқинда 24 ёшга тўлдим. Ҳар-бир ота она фарзанди улгайгач ўғлини уйлантириб, қизини узатиб ота-оналик вазифасини бажаришга ҳаракат қилади. Шу қатори менинг онам ҳам мени узатишни хоҳлайдилар. Буни яхши тушунаман. Мен Аллоҳни таниган ибодатли инсон билан оила қуришни хоҳлардим. Лекин шу вақтгача келган совчилар орасидан мен хоҳлаган инсонни учратмадим. Ўзим фарз амалларни Аллоҳ қодир қилгунча бажаришга ҳаракат қиламан. Бенамоз инсон билан оила қуришдан қўрқаман. Шунинг учун келган совчиларга рад жавобини беришим ҳар-хил ноқулайликни, кўнгилхираликлар бўлишига сабаб бўлмоқда. Шайх ҳазратлари, менинг бу ишим тўғримикин? Сиз қандай маслаҳат берасиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ишингиз тўғри. Нима учун совчиларга рад жавоб бераётганингизни айтинг. Аллоҳ таоло сизга солиҳ, ибодатли ва таводор жуфти ҳалол насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat