Россия суд-тиббиёт экспертиза бюросининг маълумотларига кўра, наркотик ва алкоголни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиб юбориш (передозировка) оқибатида юз берган ўлим ҳолатлари миллий офат даражасига келган.2006 йилда этанолдан заҳарланиш оқибатида 12773 киши, 2007 йилда 10920 киши ўлган, бироқ бу марказий минтақадаги нодир ҳолат бўлиб, умумий ҳисобда ушбу кўрсаткич ўсиб бормоқда. Масалан, Воронеж вилоятида худди шу кўрсаткичлар мос равишда 1384 ва 1577 кишини, Брянск вилоятида 394 ва 473 кишини ташкил қилган. Бу кўрсаткич бўйича Москва вилояти пешқадам бўлиб келмоқда. Маълумотларга кўра, алкогол ва наркотик моддаларнинг кучли дозасини қабул қилиб ўлганларнинг атиги 14 фоизигина ҳаётлигида наркологларга мурожаат қилган.Россия йўл хавфсизлиги назоратининг маълумотларига кўра, 2008 йилнинг биринчи ярмида маст ҳолдаги ҳайдовчилар сабабли 5511 та автоҳалокат содир бўлган. Россия Европа мамлакатлари орасида йўллардаги ўлим ҳолатлари бўйича биринчи ўринда туради. 5511 та автоҳалокат – бу ҳар 13 та ҳодисанинг бири, демакдир. Ҳар иккита автоҳалокатнинг биттаси ҳайдовчиларнинг айби билан содир бўлади, ҳар тўртинчиси – тезликни ошириш туфайли, ҳар бешинчиси – қарама-қарши йўналишга чиқиш сабабли юз беради. Украиналик болаларнинг 63 фоизи 15 ёшидаёқ чекиш тажрибасига эга, уларнинг 91 фоизи аллақачон алкоголь истеъмол қилган, 14 фоизи – марихуана чекиб кўрган. О.Яременко номидаги Украина ижтимоий тадқиқотлар институтининг БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ҳамкорлигида ўтказган сўров натижалари ана шундан далолат бермоқда.«Бундай халқаро тадқиқот Украинада тўртинчи бор ўтказилмоқда. Натижалар аянчли манзарани кўрсатмоқда – ҳар ҳафта мунтазам равишда алкоголь истеъмол қилувчи болалар сони ортиб бормоқда, - дейди институт бошқаруви раисаси Ольга Балакирева. Ўсмирларнинг деярли бешдан бирининг айтишича (сўровда қатнашганларнинг 22 фоизи), тенгқурлари ҳафтада камида бир марта тўйиб ичишади. Демак, ўсмирларнинг салкам ярми дам олиш кунлари маст-аласт бўлади». МУҚАДДАС БУРЧБас, бизнинг муқаддас бурчимиз жамиятимизни ароқхўрликдан сақлашдир. Бундай чиркин иллатлар таъсиридан ёш авлодни асраб - авайлашдир. Ичкиликбозликка қарши курашнинг самараси бўлмайди, деганларга биз қўшилмаймиз. Аллоҳ таолонинг биз ўрганиб ўтган тўрт оятдаги ҳикматлари бизни ҳамон ҳушёрликка, жамиятимизни тозалашга даъват этади, покиза иймон, қайноқ ва соғлом қалб билангина инсониятга тинчлик бахт-саодат, иттифоқ келтириши мумкинлигини эслатиб туради.Ҳозирги ижобий ўзгаришлар даврида бу масалада ҳам ўзимизга бир назар солайлик: ким эдигу ким бўлиб қолдик? Юқорида зикр қилинган ояти карималарнинг тафсирини бизнинг ҳамюртларимиз имом Замахшарий, Фахруддийн Розий, имом Насафий, имом Мотуридийга ўхшаш бобокалонларимиз дунё халқларига тарқатиб, уларни ичкиликка ружу қўймасликка чақирганлар. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларини буюк муҳаддисларимиз имом Бухорий, Термизий, Насоий, Марвазий ва бошқа аждодларимиз ривоят қилиб кетганлар.Кутубхоналарни тўлдириб ётган улкан маданий меросимизга қарайлик, бирор қатор ароқнинг мадҳида ёзилган нарса топиладими? Йўқ! Ҳаммаси ароқни қоралайди.