Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ҳақида

16:12 / 29.08.2014 | Olim2712 | 2617
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат, биз томонда никоҳ ўқилаётган пайтда қизлар уялганлиги боис, улар никоҳда бевосита иштирок этмай ўз вакилликларини бошқа бир кишига беришади. Сизнинг “никоҳ ўқилаётган пайт келиннинг розилигини куёв (бевосита) эшитиши шарт” деган жавобингизни ўқиб, кўнглимга хавотир тушди. Масалан, менинг никоҳим ўқилаётган пайтда иккита гувоҳ қизни ҳузурига бориб, “фалончининг қизи фалончи, сиз ўз вакиллигингизни акангизга бердингизми?” деб сўрашган. Қиз яъни хотиним “ҳа, бердим” деб жавоб берибди. Домла никоҳда розиликни вакилдан сўради, у “бағишладим” деб жавоб берди. Мен эса “қабул қилдим” дедим. Умуман бизда никоҳ ўқилиши шундай бўлади. Лекин қизнинг ўзи ҳузримизда йўқ эди, бошқа хонада эди. Менинг никоҳим тўғри бўлганми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуда ҳам тўғри бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat