Менинг 3та ўрик суви сотадиган идишим бор. Рамазон ойи ёзга, кузга тўғри келиб қолмоқда. Мен ўзим болаларга сотиш учун Рамазон ойида ўрик қайнатиб бераман. Икки йилдан бери “ўзим рўзадор бўлиб шу ишим тўғримикан” деб ўйланиб қоламан. Баъзи ҳолатларда рўзадор одамлар сувни кўриб рўзасини очиб юборади. Илмли кишилар “тақво юзасидан бу ишинг нотўғри бўлса керак” дейишди. Сиз азиз узтозимдан сўрашга қарор қилдим. Шу ишим тўғрими?
Рамазаон ойида рўза тутиши фарз бўлган одамларга ўша пайтда тановул қилиш учун нарса сотиш жоиз эмас.