Бу гапни жуда кўп такрорланган. Олдин излаш керак эди. Сиз эса ўзингиз учун керак нарсага ўзингизни эмас мени овра қилишни ўзингизга эп кўрибсиз. Менинг вақтимни беҳуда кетишига сабаб бўлибсиз. Бу яхши эмас. Мен ўзим кўп марта ёзган нарсани яна ёзишим керак бўлади. Вақтим бекор кетади. Бунга сизнинг бепарволигингиз сабаб бўлади. Китобийларнинг сўйган гўшти ҳалоллиги Қуръони Каримда келган. Агар ўз дини таълмоти асосида сўйган бўлса, ҳалол бўлади. Бугунги кунда фақат яҳудийларнинг сўйган гўшти ҳалолдир. Яҳудийлар диний таълимотлари асосида сўйган ҳайвон гўшти ҳалол бўлади. Аммо улар сўйган гўштни борини айтмасдан, ҳалол деб сотиб бўлмайди. Яҳудий сўйган деб айтиш керак.