Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўший

00:00 / 19.08.2010 | eski savollar | 2218
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли Устоз!Ваниҳоят бугун сизга ҳат йўллашга мушарраф қилган Аллоҳ Азза ва Жаллага Салтанатининг буюклиги қадар ва Юзининг улуғлиги қадар ҳамду санолар бўлсин. Набий ва Росулларнинг афзали бўлмиш Муҳаммад Мустафога мукаммал ва тугал солавоту саломлар бўлсин. Ўзимни мухтасар таништирсам. Мен – МуҳаммадБобур МуҳаммадСобир ўғлиман. Баъзи биродарларимиз мени юз тузилишимдан сизга қисман ўхшатишади, иншааллоҳ бошқа жиҳатлардан ҳам Аллоҳ бизни сизга ўхшатсин. Кўзларидан ёш ўрнига қон оққан юрагимизни бир парчаси Фаластинга бугун қисман ўхшаш, яна юрагимизни бир бўлаги бўлмиш Ўш воҳасиданман. Ёшим 23да. Албатта мен Шоҳимиз Мирзо Бобур ҳазратлари воҳамизни тариф этгандек тариф этмайман. Аммо тариф ўз кучида қолади.(яъни БОБУРНОМАдаги). Иншааллоҳ бу тарифни яна қайта тиклашни Аллоҳ таъоло бизларга насиб этсин. Сиздан илтимос, биздан бирон одобсизларча ҳаракат ўтса айбга буюрманг устоз. Аксинча танбеҳ, ўгитларингизга мухтожмиз. Мен сизни увайс шогирдингизман. Сизни таниганимга анча йиллар бўлган бўлсада, бугун сизга биринчи бор ҳат йўллаябман. Албатта Аллоҳ таъолонинг сиёсатига тан бермай илож йўқ. Умидим сиз билан юзма-юз кўришиб хос насиҳатларингизни эшитиш... иншааллоҳ! Алҳамдалиллаҳ, Наҳмадуҳу ва Настағфируҳу, Аллоҳ таъоло бизларни яна Рамазони Шарифга етиштирди, Рамазонгая. Бу муборак ойдаги барча марҳамату-даражотларга Аллоҳ бизларни ноил этсин, омин! Устоз, сизнинг суҳбатингизга интиқ қалбларни бир кун Аллоҳ таъоло ҳурсанд қилсин, яъни бир кун кўришиш насиб қилганида, хотиржам иймонлашиб олиш ҳам насиб қилсин, Омин!Китоб ўқиш бошқа, аммо танишувдан кейинги панд-насиҳатлар бошқада. Айни дамда бўлиб ўтган ва ҳозирда ҳам давом этаётган ноҳушликлар боис, сизни бизларга Рамазонда руҳий далда бўлувчи икки оғиз бўлса ҳам муборак насиҳатларингизга мухтожмиз. Энг яхши тилак-истакларимизни сизга тилаб қоламиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва солиҳлар нима яхшиликни Аллоҳдан сўрашган бўлса сизга ҳам ўзимизга ҳам Аллоҳдан сўраб қоламиз, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва солиҳлар нима ёмонликдан Аллоҳдан паноҳ сўрашган бўлса, сизга ҳам ўзимизга ҳам Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Албатта бизлар дуоларингиздан умидвормиз. Бир истагим – ИФТОРЛИГИНГИЗда бизни бир дуо этинг устоз. Абу_ҳанифа@маил.ру

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ таоло истакларингиздан яхшисини ато қилсин! Биродаларингиз Рамазон ойидаги барча маърузаларни сайтга қўйишда. Ўшаларни эшитишни таклиф қиламан. Аллоҳ таоло насийб қилган пайтда мулоқатда бўлсак деган умиддамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat