Ширинлик олди-сотдиси билан шуғулланувчи тадбиркор қўлида иш юритаман. Бажарадиган ишим: Ҳар куни савдо агентлари йиғиб, келган буюртмаларни компьютерда териб, маҳсулотнинг ана шу кунги қолдиқларини ва юк хати (накладная) ни чиқариб бериш. Лекин баъзи пайтларда ўша тадбиркор яроқлилик муддати тугаган (анча вақт сотилмасдан ётгани сабаб) маҳсулотларни ҳам (яроқлилик муддати кўрсатилган ёрлиқни ўчириш орқали) сотиб туради. Бундан менинг хабарим бор. Энди саволим қуйидагича: менинг ана шу ердан топаётган даромадим ҳалолми? Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сиз унга бундай қилиш нотўғри эканини айтишингиз керак.