Ассалому алайкум! Мен мошинани ойма ой бўлиб бериш шарти билан маълум муддатга бераман. Базилар тўлолмийди, бир ой ўтиб хам кетади, лекин тўламийди. Шу пайт мен мошинани қайтариб осам, у норози бўса нима қилишим керак? Лекин 2-ой хам тўлолмаяпти.
– Ва алайкум ассалом! Сиз машинани сотгандан кейин фақат пулигагина ҳақдор бўласиз. Агар мутлақо беролмаса уни мажбурлаб соттириб(озингиз сотиб олмайсиз) машинангизни тан нархини ҳамда 2 ойлик фойдангизни олишингиз мумкин. Ортган пулни қайтариб берасиз. Валлоҳу аълам!