Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Супермаркетларда қайтим

18:09 / 16.10.2018 | SHERALI | 2239
Ассалому алайкум! Бир дўстимни илтимосига кўра саволини йўллаябман. Излаш хизматидан фойдаланиб дўконларда қайтарилмай қолиб кетадиган майда суммалар (яъни 10, 20, 30) нинг жавоби оғирлигини тушундик. Саволим шуки, дўстим хозирги кунда юртимиздаги икки йирик супермаркетнинг бирида кассир бўлиб ишлайди аниқки деярли хар бир мижознинг олган махсулотларини қўшганда 30, 40, 50, 60 сўм, қайтариб бўлмайдиган қолдиқ хосил бўлади. Рахбариятнинг топшириғи бўйича 50 сўм ва ундан кам миқдордаги суммалар қайтарилмайди олиб қолинади. 60 сўм ва ундан юқори бўлган суммалар яхлитланиб 100 сўм қилиб берилади харидорга. Шу холатда қайтарилмаётган пул учун топшириқ берган рахбарият ёки маъсул ходим гунохкор бўладими ёки тўғридан тўғри харидор билан муомала қилиб қайтимни қайтармаётган кассир гунохкор бўладими ёки ҳаммаси тенг гунохкор бўладими? Агар кассир ҳам гунохкор бўлса у холда қандай йўл тутиш лозим? Бирор ечим борми ёки ишдан бўшаб ишламаслик керакми? Илтимос бу савол жавобни телеграм каналингизга ҳам жойласангиз. Зора ўша супермаркет рахбарларидан кимнингдир кўзи тушиб тўғри хулоса чиқаришса. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Шариатимизда баъзи амалга ошириш қийин бўлган нарсаларни афв қилинади. Таҳоратли инсоннинг баданида пиёланинг орқа томонидан кичик миқдордаги ножосат бўлса у ҳолатда ўқилган намоз жоиз дейилган. Намозни ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаган инсонга ётиб ишора билан намоз ўқиш жоиз дейилган. Шариатимизда “Алҳарожу марфуъун” яъни танг ҳолатда баъза бир нарсаларни авф(кечирилинади) қилинади деган қоида бор. Бу қоида аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Уч кишидан қалам кўтарилган” деган ҳадисларидан олинган. Яъни бола балоғатга етгунча, ақли заиф ва уйқудаги инсон қилиб қўйган амаллари учун жавобгар бўлмайди. Юқоридаги қоидага асосан мижозларни тийинда бўлган қайтимларини бериш қийин бўлса, мижозлар ҳам бу каби тийнларни талаб қилмаса, қолиб кетишига қарши бўлишмаса ва супермаркетлар ҳам шу тийинлардан фойда кўришни назарда тутмаса бировларнинг кичик ҳақи бировларга ўтишда жавобгарлик йўқ. Шундай бўлсада тийинингиз бизда қолмоқда деб айтиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat