Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Мен уй сотиб олмоқчиман. Уйни олиш учун тахминан 16 000 доллар етмаяпти, агар машинамни сотсам 16 000 бўлади. Кейин бир дўстим 16 000 долларлик бошқа машина олиб, менга бир йилга бўлиб бериш шарти билан 20 000 долларга сотмоқчи. Саволим, машинамни сотмасдан, дўстим ўша пулни мен олмоқчи бўлган уйнинг эгасига берса ва мен ўша 16 000 долларни бир йилда 20 000 доллар қилиб берсам, бу рибо бўлмайдими? Ёки яна бошқа йўл бўлса маслаҳат берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.