- Ва алайкум ассалом! Кечдим деганлар қарзини олишига ҳаққи йўқ. Бу гапни айтгамаганлар фарзандларидан меросидан сўраб олишга ҳақлари бор. Одатда маййитни қарзини ким зиммасига олади дейилганда кимдир “мен оламан” деб айтади. Бу билан маййит зиммасидаги қарзидан қутилмайди. Фарзандлари ёки аёли қарзини тўлашлари шарт бўлади. Мен тўлайман деган инсоннинг гапи холис яхшилик қилишни зиммасига олган бўлади. Яхшилик қилса маййит қарзидан қутилади, у яхшиликни қилмаса қарз маййитнинг зиммасида қолади. Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Қарз” китобида қуйидагича келган:
وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ
Насоий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу ишнинг қанчалик аҳамиятли эканини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом! Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши ниҳоятда оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз, қайта-қайта таъкидланганидек, банданинг ҳақи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим.
عَنْ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى الْفَجْرَ فَقَالَ: هَاهُنَا مِنْ بَنِي فُلَانٍ أَحَدٌ؟» ثَلَاثًا، فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا، قَالَ: فَقَالَ: «إِنَّ صَاحِبَكُمْ مَحْبُوسٌ عَنِ الْجَنَّةِ بِدَيْنِهِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ
Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни ўқиб бўлиб, уч марта: «Бу ерда Бану Фулондан ким бор?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. Соҳибингиз қарзи туфайли жаннатдан тўсилиб турибди», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!