Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирги кунда товуқ гўштидан тайёрланган деб, пачкалик сасискалар чиқмоқда. Бир куни 3 ўртоқ ўтириб тушлик қилдик. Дўстим намоз ўқишини айтганди, у сасиска буюртирди. Мен эса, сасиска емаслигини, у ҳаром эканлигини айтдим. Лекин у “бу товуқники, ҳалол” деб ейишни давом эттирди. Мен эса емадим. Мен тўғри иш қилдимми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳалол нарсадан қилинган нарса ҳалол бўлади. Унинг исмида фарқ йўқ.